Жозе Моуриньо янги мавсумдан Туркия Суперлигасида иш бошлайди.
«Фенербахче» клуби португалиялик мутахассис жамоа бош мураббийига айланганини расман эълон қилди. Истанбул клуби раҳбарияти Моуриньо билан 2026 йилга қадар мўлжалланган 2 йиллик шартнома имзолаган. Клуб бугун мураббийни ўз стадионида таништиради.
Туркия Суперлигаси Моуриньо учун фаолият юритган 5-чемпионатга айланади. У бунгача Португалия («Порту», «Бенфика»), Англия («Челси», «МЮ», «Тоттенҳэм»), Испания («Реал») ва Италия («Интер», «Рома») клубларида ишлаганди. Жозе январ ойида Рим клубидан истеъфога чиқарилган ва ҳозиргача ишсиз саналарди.
Маълумот учун, «Фенербахче» якунланган мавсум чемпионатда 99 очко жамғариб 2-ўринни эгаллади, 102 очкога эга «Галатасарой» мамлакат чемпиони бўлди.