02.06.2024 11:30
3536
«Бу ҳаётимдаги энг яхши оқшом» – Беллингҳэм «Реал»нинг ЕЧЛдаги ғалабаси ҳақида

«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳем ЕЧЛ финалида «Боруссия» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

«Финалда майдонга тушиб, орзум амалга ошди. Ҳаётинг давомида жуда кўпчилик сенга ишонмайди ва шундай лаҳзаларда нима учун фақат олға боришда давом этганингни тушунасан. Болалигимда кечалари мени футбол мактабидан олиб кетадиган ота-онамнинг финалдан кейинги ҳолатини кўриб, кўз ёшларимни тия олмадим. Унгача эса шунчаки хурсанд эдим. Ҳозир ҳиссиётларимни сўз билан ифодалай олмайман. Бу ҳаётимдаги энг яхши оқшом», - дейди Беллингҳем.

Маълумот учун, Беллингҳем 2023 йил «Боруссия»дан «Реал»га ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар