02.06.2024 10:09
4116
Анчелотти ЕЧЛ ғолиблигидан кейин: «Пересга энди 16-чемпионлик ҳақида ўйлай бошлаши кераклигини айтдим»

«Реал» устози Карло Анчелотти ЕЧЛ финалида «Боруссия» устидан қозонилган ғалабадан (2:0) кейин келаси мавсумда ҳам чемпионликни кўзлаётганини маълум қилди.

«Қийин учрашувни ўтказдик, айниқса биринчи бўлим оғир ўтди. Кейин эса темпни оширишга эришдик ва иккинчи бўлимда яхши ўйин эвазига яратилган вазиятларимиздан фойдаландик. Ҳа, финалда захирадан майдонга тушадиган ўйинчиларга катта умид билдирилади, аммо энди ҳаммаси иккинчи даражали, чунки ҳозир жуда бахтиёрмиз.

Ҳа, энди чемпионликни байрам қиламиз. Флорентино Пересга энди 16-чемпионлик ҳақида ўйлай бошлаши кераклигини айтдим. Аммо бу ишни эртадан қилиш кераклигини айтмайман», - дейди Карло Анчелотти финалдан сўнг.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар