01.06.2024 15:05
4449
Ҳуммелс А Серия клубига ўтишга яқин

«Боруссия» ҳимоячиси Матс Ҳуммелс немис клубини тарк этиб, фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Журналист Патрик Бергер ижтимоий тармоқларда ёзишича, 35 ёшли футболчига «Милан» қизиқиш билдирмоқда.

Бу мавсумда Ҳуммелс барча турнирларда 39 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Унинг дортмундликлар билан шартномаси 2024 йилнинг июлида якунига етади.

Бугун, 1 июн куни «Боруссия» Чемпионлар Лигаси финалида «Уэмбли»да «Реал»га қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар