Терзич: «Реал»га қарши 10 марта ўйнаш қийин, аммо финалда ҳамма нарса бўлиши мумкин»
Эдин Терзич «Боруссия»нинг Чемпионлар Лигаси финалидаги имкониятларига баҳо берди.
«Агар «Реал»га қарши 10 та ўйин ўтказишимиз керак бўлса, аксариятида ғалаба қозониш қийин бўларди. Лекин финалга чиққач, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Асосийси — ўйин.
Рақиб фаворит эканлиги аниқ, лекин бу бизни қизиқтирмайди. Биз «Атлетико» ва «ПСЖ»га қарши ҳам фаворит бўлмаганмиз.
Агар жасоратли бўлсак ва бу ерга «Реал» кубокни кўтариши учун келмаганимизни кўрсата олсак, унда имконият бўлади», — дея дортмундликлар устозининг сўзларини келтиради The Guardian.
Бугун, 1 июн куни «Боруссия» Чемпионлар Лигаси финалида «Уэмбли»да «Реал»га қарши ўйнайди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар