01.06.2024 09:54
1830
Теглар
«Рома» Анхелинони сотиб олди

Анхелино тўлиқ «Рома» футболчисига айланди.

Рим клуби испаниялик ҳимоячини «Лейпциг»дан сотиб олганини маълум қилди.

Рим клубига қишки трансферлар ойнасида ижара асосида қўшилган 27 ёшли футболчи А Серия ва Европа Лигасида 20 та ўйинда майдонга тушди. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, ижара битимидаги 5,2 млн еврога сотиб олиш банди фаоллаштирилган. Футболчининг маоши 2 мнл евро ва бонуслардан иборат бўлади. 

Романонинг қайд этишича, биттадан француз ва инглиз клуби Анхелино учун курашга қўшилишга уринган, бироқ ҳимоячи «Рома»да қолди, чунки мураббий Даниэле Де Россига унинг ҳаракатлари ёқади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар