01.06.2024 20:44
2893
Теглар
Ривалдо: «Флик — яхши мураббий. Энди «Барса»га икки ҳимоячи ва бир ҳужумчи керак»

Ривалдо «Барселона» ёзда нима қилиши кераклиги ҳақида гапирди.

«Флик — ажойиб мураббий. Ўз жойига қайтиш учун «Барселона»га яхши мутахассис керак эди, у жамоа ривожланиши учун зарур.

Энди «Барселона» яна икки-уч футболчини қўшиб олиши керак, чунки жамоа фақат кучли мураббийдан иборат эмас. У Чемпионлар Лигаси, Ла Лига ва Қирол кубоги каби муҳим мусобақаларда қатнашиш учун таркибини кучайтириши керак.

Ўйлайманки, келаси мавсумда жамоа олға қадам ташлаши учун 3 нафар таниқли ва яхши ўйинчи етарли бўлади. Яхшиланиш учун «Барса»га икки ҳимоячи ва бир ҳужумчи керак.

Биламан, клуб қийин аҳволда. Шунинг учун президент, Деку ва Фликнинг ўзи вазиятни яхши бошқариши ва молиявий масалаларда масъулиятли бўлиши керак», — деди каталонияликларнинг собиқ яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар