01.06.2024 10:55
2337
«Интер» ва Думфрисга 4000 евродан жарима солинди. Ҳимоячи чемпионлик парадида Теога ҳурматсизлик акс этган баннерни кўтарган

«Интер» ва Дензел Думфрис Тео Эрнандес ҳақидаги баннер учун ҳар бири 4000 евродан жаримага тортилди.

22 апрел куни бўлиб ўтган ва «нерадзурри»нинг ғалабаси (2:1) билан якунланган Милан дербисида Думфрис ва Эрнандес ўртасида зиддият юзага келган, бош ҳакам Андреа Коломбо иккала футболчини ҳам майдондан четлатганди.

«Интер»нинг чемпионлик парадида ҳимоячи боши узра Grand Theft Auto 5 видео ўйинидан олинган ва ўзгартирилган суратни кўтарди. Расмда қаҳрамон занжирбанд қилган итнинг калласи ўрнига миланлик футболчининг боши қўйилган. 

Кейинроқ «Интер»нинг нидерландиялик ҳимоячиси чемпионлик паради вақтида қилган ҳаракатлари учун узр сўради.  Аммо Италия Футбол Федерацияси Думфрисни Теонинг постери учун 4000 евро жаримага тортди. «Интер» ҳам шунча миқдорда жарима тўлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар