01.06.2024 15:06
1668
Анчелотти «Олтин тўп» ҳақида: «Бу мавсумда Винисиус ва Беллингҳэм ўртасида кураш бўлади» 

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Олтин тўп»ни қўлга киритиш учун кимлар фаворит эканлиги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу мавсумда Винисиус ва Жуд Беллингҳэм ўртасида кураш бўлади. Чемпионлар лигаси финали, Европа чемпионати ва Америка кубогида нима бўлишини кўрамиз. 

Винисиусда имконият бор. Беллингҳэм билан ҳам шундай», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради El Chiringuito. 

2023/2024 йилги мавсумда «Реал»нинг бразилиялик 23 ёшли вингери Винисиус «қаймоқранглилар» таркибида 38 та ўйин ўтказиб, 23 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Мадридликларнинг англиялик 20 ёшли ҳавбеки Беллингҳэм эса 41 ўйинда 23 гол урди ва 12 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар