«Ан Наср» бош директори Роналдунинг клубдаги келажаги ҳақида гапирди
Криштиану Роналду кейинги мавсумда ҳам «Ан Наср»да қолади.
Бу ҳақда клуб бош директори Гвидо Фиенга Саудия Арабистони қироли кубоги финалида «Ал Ҳилол»дан (1:1, пен — 4:5) учралган мағлубиятдан сўнг маълум қилди.
У жамоанинг рангларига ишора қилиб, Sada Al-Mala’eib дастурида «Роналдунинг қони сариқ» деб айтди.
Роналдунинг Саудия Арабистонида фақат битта соврини бор. У «Ан Наср» билан қатнашган 7 та турнирида ютқазди. Қирол кубоги финалида мағлуб бўлгач, Криштиану йиғлаб юборди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар