«Ювентус»дан истеъфога чиқарилган Массимилиано Аллегри клубни судга бериши мумкин.
Sky Sport Italia хабарига кўра, Турин клуби мураббийга уни номақбул хатти-ҳаракати учун ишдан бўшатгани ҳақида хабар берган.
«Ювентус»нинг фикрича, Аллегри раҳбариятга нисбатан ўзини тутиши, шунингдек, «Аталанта» билан ўйиндан кейин кўрсатган бепарволиги билан ўртадаги ишончни йўққа чиқарган.
Дастлаб «Ювентус» Аллегрини интизомий сабабларга кўра ишдан бўшатгани ҳақида маълум қилганди. Шундан сўнг мураббий адвокатлар гуруҳи билан биргаликда қарши далилларни тақдим этди. Клуб уларни қабул қилмади ва келишув «узрли сабабларга кўра» бекор қилинганлиги ҳақида хабар берди.
Аллегри судда нафақат ишдан бўшатилганлиги борасидаги матнга эътироз билдиради, балки обрўсига зиён етганлиги учун товон ундиришни ҳам талаб қилади.