31.05.2024 21:00
1457
Теглар
Суперлига. «Сўғдиёна» «Сурхон»га мағлуб бўлиб, пешқадамга етиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди

Суперлига 10-тури доирасида «Сурхон» «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди.

Тошкентдаги баҳсда Беҳрўз Шайдуловнинг ягона голи Термиз жамоасига Жиззах клуби устидан ғалаба келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Сурхон» 12 очко билан 8-ўринга кўтарилди, «Сўғдиёна» эса пешқадам «Навбаҳор»га етиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди ва 14 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Суперлига. 10-тур

«Сурхон» – «Сўғдиёна» - 1:0

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

VAR: Фирдавс Норсафаров

Гол: Беҳрўз Шайдулов, 68.

«Сурхон»: 16.Дилшод Йўлдошев, 2.Бобур Асқаров (99.Камрон Саидазимов, 89), 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достон Турсунов (77.Асадбек Каримов, 84), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Дмитрий Плетнёв (6.Бекзод Шамсиев, 84), 14.Сарвар Абдуҳамидов (3.Суннатилло Ҳамиджонов, 60), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (27.Асилбек Жумаев, 89), 23.Егор Кримец, 66.Беҳрўз Шайдулов.

«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 3.Ислом Қобилов, 4.Отабек Аҳадов, 5.Жасур Ёқубов (17.Самандар Синдаров, 59), 8.Владимир Йовович, 9.Самандар Мавлонқулов, 11.Зоран Петрович (6.Алишер Салимов, 77), 14.Люпчо Дориев, 22.Алексей Носко (28.Станислав Андреев, 52), 32.Нодиржон Сойибов, 33. Олег Зотеев.

Четлатиш: Иван Бошкович (ўйиндан кейин)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар