31.05.2024 16:54
2029
Теглар
Моуриньо «Фенербахче» бош мураббийига айланади – Ди Марцио 

Жозе Моуриньо янги мавсумда Туркия Суперлигасида иш бошлаши кутилмоқда.

Инсайдер Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, «Фенербахче» тез орада Моуриньо билан келишувга эришгани ҳақида расман эълон қилиши кутилмоқда. 61 ёшли португалиялик мутахассис Истанбул клуби билан 2 йиллик шартнома имзолаш арафасида турибди. 

Туркия Суперлигаси Моуриньо учун фаолият юритган 5-чемпионатга айланади. У бунгача Португалия («Порту», «Бенфика»), Англия («Челси», «МЮ», «Тоттенҳэм»), Испания («Реал») ва Италия («Интер», «Рома») клубларида ишлаганди. Жозе январ ойида Рим клубидан истеъфога чиқарилган ва ҳозиргача ишсиз саналарди.

Маълумот учун, «Фенербахче» якунланган мавсум чемпионатда 99 очко жамғариб 2-ўринни эгаллади, 102 очкога эга «Галатасарой» мамлакат чемпиони бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар