31.05.2024 20:50
1248
Теглар
Моуриньо «Фенербахче» билан 2 йиллик шартнома имзолади – Романо

Жозе Моуриньо янги мавсумдан Туркия Суперлигасида иш бошлайди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, португалиялик мутахассис «Фенербахче» бош мураббийига айланган. Истанбул клуби раҳбарияти Моуриньо билан 2026 йилга қадар мўлжалланган 2 йиллик шартнома имзолади.

Туркия Суперлигаси Моуриньо учун фаолият юритган 5-чемпионатга айланади. У бунгача Португалия («Порту», «Бенфика»), Англия («Челси», «МЮ», «Тоттенҳэм»), Испания («Реал») ва Италия («Интер», «Рома») клубларида ишлаганди. Жозе январ ойида Рим клубидан истеъфога чиқарилган ва ҳозиргача ишсиз саналарди.

Маълумот учун, «Фенербахче» якунланган мавсум чемпионатда 99 очко жамғариб 2-ўринни эгаллади, 102 очкога эга «Галатасарой» мамлакат чемпиони бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар