31.05.2024 22:54
2882
Теглар
Модрич «Боруссия»га қарши финал ҳақида: «Ҳамма «Реал»ни фаворит ҳисобламоқда, аслида бундай эмас»

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич ЕЧЛ финали доирасидаги «Боруссия»га қарши ўйин олдидан жамоаларнинг имконияти тенг эканини айтди.

«Бу осон ўйин бўлмайди, бунга шубҳам йўқ. Ҳамма бизни фаворит ҳисобламоқда, аслида бундай эмас. Жамоаларнинг имкониятини 50/50 баҳолаган бўлардим. «Боруссия» — Чемпионлар лигасини ажойиб ўтказган жамоа, улар бутун мавсум давомида яхши ҳаракат қилишди», — дея Модричнинг сўзларини келтирган AS.

Эслатиб ўтамиз, «Уэмбли» стадионида ўтадиган финал 1 июн, шанба куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар