31.05.2024 12:10
4499
Теглар
«Ман Сити» Родригога қизиқмоқда

«Манчестер Сити» «Реал»нинг ҳужумкор футболчисига қизиқиш билдирмоқда.

Маrca хабарига кўра, инглиз клуби бразилиялик вингер Родригони ўз сафига қўшиб олмоқчи. 

Таъкидланишича, Килиан Мбаппенинг яқинлашиб келаётган трансфери сабаб баъзи клублар «Реал» футболчилари билан боғлиқ вазиятни кузатишни бошлаган. Франциялик ҳужумчининг келиши туфайли мадридликларнинг баъзи ўйинчилари янги ролидан норози бўлиши тахмин қилинмоқда.

«Қироллик клуби» Родриго ва бошқа футболчилар атрофидаги вазиятни хотиржам қабул қилади. «Реал»нинг биринчи вазифаси Лукас Васкес ва Лука Модрич билан шартномани узайтиришдир. Қолган футболчиларнинг келажаги борасидаги қарорлар кейинроқ қабул қилинади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар