31.05.2024 07:22
925
Теглар
Маккенна «Ипсвич» билан шартномани узайтирди

Киран Маккенна «Ипсвич»да ишлашда давом этади.

Клуб бош мураббий билан шартномани 2028 йилгача узайтирганини маълум қилди. 

Аввалроқ 38 ёшли мутахассиснинг хизматларига «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Брайтон» клублари қизиқиш билдирганди.

Маккенна «Ипсвич»ни 2021 йил декабрдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа Англия учинчи дивизионидан юқори дивизионигача кўтарилди.

«Тракторчилар» 2024/25 йилги мавсумда АПЛда иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар