Лунин: «Ҳаётимдаги энг муҳим ўйинга жамоа билан тайёрлана олмаслигимдан хафаман»
Андрей Лунин Чемпионлар Лигаси финали олдидан ўз ҳолатини айтди.
Украиналик дарвозабон 1 июн куни бўлиб ўтадиган «Боруссия Д»га қарши Чемпионлар Лигаси финали қайдномасига киритилди, бироқ у грипплиги ва инфекция юқтириши эҳтимоли сабабли жамоадан бир неча кун ўтиб, Лондонга учади.
«Мавсумдаги энг асосий ва ҳаётимдаги энг муҳим ўйинга жамоа билан тайёрлана олмаслигимдан жуда хафаман.
Барча хабарларингиз, қўллаб-қувватлашингиз ва далдангиз учун катта раҳмат! Биз турнирни 15-бор ютиш учун борамиз», — деб ёзди Лунин «инстаграм»даги саҳифасида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар