31.05.2024 13:39
7794
Теглар
Германия Еврода ғолиб чиқса, футболчилар қанчадан бонус олиши маълум бўлди

Германия миллий жамоасининг Евро-2024даги бонуслари миқдори маълум бўлди.

Гуруҳ босқичидаги ғалаба учун ҳар бир футболчига 50 минг, чоракфинал учун 100 минг, яримфинал учун 150 минг евродан бонус берилади. 

Агар Германия миллий жамоаси чемпион бўлса, ҳар бир футболчи 400 минг евродан олади, иккинчи ўринни олган тақдирда эса бонус 250 минг евродан иборат бўлади. 

Шу тариқа 26 футболчи учун умумий мукофот пули 10,4 млн еврони ташкил қилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, қитъа чемпионати айнан Германияда 14 июндан 14 июлгача бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар