Февзи Давлетов: «Бугунги ўйинимизни Дориевга қараб қурганимиз йўқ»
Суперлига 10-тур доирасидаги «Сурхон» - «Сўғдиёна» баҳсидан (1:0) сўнг Февзи Давлетов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.
«Локо» билан ўйинда бир қатор камчиликларга йўл қўйган эдик. Йигитлар билан бугунги ўйиндан аввал турнир жадвалида охирги ўринларга тушиб кетмаслигимиз кераклиги ҳақида гаплашдик.
Ушбу беллашувда ҳам камчиликларимиз бўлди, аммо яхши ҳаракат қилдик.
Бундан олдинги («Локомотив»га қарши) баҳсда ўйинимизни таҳлил қилганимизда — 14 та хатоимиз борлигини кўрдик.
Лупчo Дориев кучли футболчи бўлиши мумкин. Лекин бугунги ўйинимзни унга қараб қурмадик.
Нимели ҳақида кейинроқ расмий маълумот берамиз», — дея Февзи Давлетовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар