Суперлига 10-тур доирасидаги «Сурхон» - «Сўғдиёна» баҳсидан (1:0) кейин матбуот анжуманида Иван Бошкович ўрнига Улуғбек Боқиев иштирок этди.
Ёрдамчи мураббийнинг айтишича, беллашувдан сўнг бош ҳакам Бошковичга қизил карточка кўрсатганлиги учун, у анжуманда иштирок этолмайди.
«Иван Бошкович ўйиндан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этолмайди.
«Сурхон»ни ғалаба билан табриклайман. Ўтган турда «Бунёдкор»га қарши баҳсда энг яхши ўйинимизни намойиш этган эдик.
Бугун жамоамизга вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик етишмагани учун мағлубиятга учрадик. Кучлироқ бўлиб қайтишга ҳаракат қиламиз.
Дориев бугун кўпроқ ўзини ўйлади? Саволингиз нотўғри. Дориевнинг эгоси йўқ. Футбол жамоавий ўйин ва у бугун яхши ҳаракат қилди. Лупчо хушчақчақ инсон. Клубда ҳамма билан яхши чиқишади. Бугун ҳам «Сўғдиёна»га фойдаси тегиши учун интилди», — дея Улуғбек Боқиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.