31.05.2024 23:16
1156
Теглар
Антонио Конте «Наполи» бош мураббийига айланди – Романо

Антонио Конте янги мавсумда «Наполи»ни бошқаради.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, «Наполи» раҳбарияти ва Конте ўртасидаги барча масалалар бўйича келишувга эришилган ва италиялик мутахассис Неапол клуби бош мураббийига айланган.

Конте Неапол клуби билан 2027 йилгача шартнома имзолайди. «Наполи» бу ҳақда яқин орада расман эълон қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Италиянинг 2022/2023 йилдаги чемпиони якунланган мавсумда 10-ўринни эгаллаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар