31.05.2024 22:30
1988
Теглар
Анчелотти ЕЧЛ финали ҳақида: «Куртуа асосий таркибда тушади, Лунин грипп юқтирганди, энди захирада қолади»

Чемпионлар лигаси финали доирасидаги «Реал» - «Боруссия» ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти финалда Тибо Куртуа асосий таркибда ўйнашини маълум қилди.

«Лунин грипп юқтириб олганди ва таркибимизга эртага келиб қўшилади. Унинг ҳолати ёмон эмас. Лунин финалда захирада қолади, Тибо Куртуа асосий таркибда тушади», - дейди Анчелотти финал олдидан.

Маълумот учун, белгиялик 32 ёшли дарвозабон жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқиб, жорий мавсум Чемпионлар лигасида ҳали майдонга тушмаган. Ла Лигада эса 4та ўйин ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, «Уэмбли» стадионида ўтадиган финал 1 июн, шанба куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар