31.05.2024 13:38
1887
Теглар
Ачерби жароҳат сабаб Евро-2024га бормайди. Унинг ўрнига «Ювентус» ҳимоячиси чақирилди

Франческо Ачерби жароҳати туфайли Евро-2024да иштирок этмайди.

«Интер»нинг 36 ёшли ҳимоячиси ўрнини «Ювентус» футболчиси Федерико Гатти эгаллайди.

Ҳозирда Италия миллий жамоасида 30 футболчи машғулот ўтказмоқда, Евро-2024 учун сўнгги қайдномага 26 нафари киритилади. 

Европа чемпионати 14 июндан 14 июлгача Германияда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар