30.05.2024 02:46
2634
Теглар
«Олимпиакос» «Фиорентина»га 116-дақиқада гол уриб, ЕКЛ ғолибига айланди

Учинчи бор ўтказилган Европа Конференциялар Лигасида ғолиб аниқланди. 

Афинада «Олимпиакос» ва «Фиорентина» ўртасида бўлиб ўтган финалнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. 116-дақиқада эса Аюб Ал Кааби греклар учун тарихий голни урди. 

Шу тариқа «Олимпиакос» ўз тарихида илк бор еврокубокларда зафар қучди. Бу ғалаба умуман Греция жамоалари учун ҳам халқаро майдонда биринчиси бўлди. Флоренция клуби эса қаторасига иккинчи йил ушбу турнирнинг финалида ютқазди. 

Эътиборлиси, греклар устози Хосе Луис Менделибар ўтган мавсумда «Севиля»ни Европа Лигаси ғолибига айлантирганди. 

Конференциялар Лигаси. Финал

Олимпиакос (Греция) Фиорентина (Италия) 1:0

29 май, «ОПАП Арена»

Гол: Ал Кааби (116).

Олимпиакос – Цолакис, Родиней, Рецос, Карму, Ортега (Кини, 91), Иборра, Фортунис (Йоветич, 73), Поденсе (Масурас, 105), Шикиню (Андре Орта, 77), Эссе, Ал Кааби (Ал Араби, 120+2).

Фиорентина – Терраччано, Додо, Мартинес Куарта, Миленкович, Бираги (Раниери, 105), Бонавентура (Барак, 82), Мандрагора, Артур (Данкан, 74), Гонсалес (Белтран, 105), Белотти (Нзола, 59), Куаме (Иконе, 82).

Огоҳлантиришлар: Поденсе (28), Куарта (42), Куаме (79), Йоветич (94), Пасхалакис (95), Бираги (99), Ал Кааби (117).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар