Андрей Лунин касаллиги туфайли Чемпионлар Лигаси финалида иштирок этиши сўроқ остида.
COPE хабарига кўра, «Реал» дарвозабони грипп туфайли сўнгги бир неча кун давомида умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмаган.
Шу сабабдан Лунин пайшанба куни Лондонга учмайди ва бошқа ўйинчиларга инфекция юқтирмаслиги учун жамоага кейинроқ қўшилади.
Хабар қилинишича, якуний қарор тиббий текширув натижаларига кўра қабул қилинади. Катта эҳтимол билан Лунин жума ёки шанба куни Лондондаги жамоага қўшилади, бу эса унинг асосий таркибга киритилишини амалда истисно қилади.
Шу тариқа финалда мадридликлар дарвозасини Тибо Куртуа қўриқлайди.
«Реал» Чемпионлар Лигаси финалида Дортмунднинг «Боруссия» клубига қарши майдонга тушади. Ўйин 1 июн, шанба куни «Уэмбли»да бўлиб ўтади.