30.05.2024 12:14
2653
Лукаку Конте ортидан «Наполи»га ўтиши мумкин

Ромелу Лукаку «Наполи»га ўтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, белгиялик футболчи Неапол клуби учун кетиши кутилаётган Виктор Осимҳен ўрнига асосий номзод ҳисобланади. 

Таъкидланишича, «Наполи» бош мураббийи этиб тайинланишга яқин турган Антонио Конте 31 ёшли ҳужумчининг трансферига қизиқмоқда. Италиялик мутахассис Ромелу билан «Интер»да ишлаган ва А Серия чемпионлигини қўлга киритган. 

2023/24 йилги мавсумда Лукаку ижара асосида «Рома»да ўйнади, аслида «Челси»га тегишли. Ҳужумчи римликлар сафида А Серияда 32 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар