30.05.2024 14:44
2384
Фуллкруг: «ЕЧЛни Ройс, Еврони Кроос ютишига розиман. Шунда иккала совринни ҳам қўлга киритаман»

Никлас Фуллкруг Чемпионлар Лигаси ва Евро-2024да ғалаба қозонишга умид қилмоқда.

— Ройс «Боруссия»ни, Кроос эса «Реал»ни тарк этади. Уларнинг фақат бири идеал якунга эришиши мумкин... 

— Уларнинг иккаласи ҳам афсоналар ва ақл бовар қилмайдиган фаолиятга эга. Иккаласи ҳам ғалаба қозонишга ҳақли.

Одатда мен сизга Кроос Чемпионлар Лигасини ютишга лойиқ деб айтардим, чунки фикримча, у — тарихдаги энг яхши футболчилардан бири. Лекин бу финалда... Албатта, Марко ғалаба қозонади, деган умиддаман.

Ройснинг Чемпионлар лигасида, Крооснинг эса Евро-2024да зафар қучишига рози бўлардим. Шунда иккала совринни ҳам ютган бўламан, — деди кулиб «Боруссия» форварди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар