30.05.2024 15:07
3714
Теглар
«Бунёдкор» футболчиси икки ўйинга четлатилди – Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

«Қизилқум» — «Олимпик»

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги «Қизилқум» — «Олимпик» учрашувининг 41-дақиқасида «Қизилқум» футбол клуби футболчиси Акаки Шулая бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олганлиги қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Акаки Шулаяга (Қизилқум) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Насаф» — «Бунёдкор»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Насаф» — «Бунёдкор» учрашувининг 68-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Момсило Расо тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Момсило Расога (Бунёдкор) нисбатан жарима ва 2 та ўйинга четлаштириш (дисквалификация) интизом чораси қўлланилди.

«Насаф» — «Бунёдкор»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Насаф» — «Бунёдкор» учрашувининг 68-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Расул Йўлдошев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Расул Йўлдошевга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Насаф» — «Бунёдкор»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Насаф» — «Бунёдкор» учрашувининг 90+10-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Суҳроб Иззатов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Суҳроб Иззатовга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Насаф» — «Бунёдкор»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Насаф» — «Бунёдкор» учрашувининг 90+11 дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Марин Любик ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Марин Любикка (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Насаф» — «Бунёдкор»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Насаф» — «Бунёдкор» учрашуви якунлангандан сўнг «Бунёдкор» футбол клуби мураббийи Иляс Зейтуллаев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иляс Зейтуллаевга (Бунёдкор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон» — «Динамо»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Сурхон» — «Динамо» учрашувининг 62-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси Дилшод Йўлдошев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Дилшод Йўлдошевга (Сурхон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Локомотив» — ОКМК

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Локомотив» — ОКМК учрашувининг 48-дақиқасида «Локомотив» футбол клуби футболчиси Абдулазиз Абдурашидов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Абдулазиз Абдурашидовга (Локомотив) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор» — «Локомотив»

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Локомотив» учрашувининг 45+2-дақиқасида «Локомотив» футбол клуби футболчиси Шерзод Комилов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шерзод Комиловга (Локомотив) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор» — «Локомотив»

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Локомотив» учрашувининг 54-дақиқасида «Локомотив» футбол клуби футболчиси Дилшод Комилов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Дилшод Комиловга (Локомотив) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон» — «Сўғдиёна»

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги «Андижон» — «Сўғдиёна» учрашувининг 56-дақиқасида «Сўғдиёна» футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иван Бошковичга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон» — «Сўғдиёна»

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги «Андижон» — «Сўғдиёна» учрашувининг 79-дақиқасида «Сўғдиёна» футбол клуби футболчиси Ислом Қобилов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ислом Қобиловга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Нефтчи» — «Андижон»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Нефтчи» — «Андижон» учрашуви нинг 64-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Анваржон Ғофуров бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Анваржон Ғофуровга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Нефтчи» — «Андижон»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Нефтчи» — «Андижон» учрашувининг 84-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Зоир Жўрабоев бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Зоир Жўрабоевга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Нефтчи» — «Андижон»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Нефтчи» — «Андижон» учрашувининг 90+7-дақиқасида «Андижон» футбол клуби бош мураббийи Александр Хомяков бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Александр Хомяковга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Нефтчи» — «Андижон»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Нефтчи» — «Андижон» учрашувининг 90+7-дақиқасида «Андижон» футбол клуби футболчиси Лука Згурский бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Лука Згурскийга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Қизилқум» — «Нефтчи»

Суперлига чемпионатининг 6-тури доирасидаги «Қизилқум» — «Нефтчи» учрашувининг 45+3 дақиқасида «Қизилқум» футбол клуби бош мураббийи Жамшид Саидов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жамшид Саидовга (Қизилқум) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна» — «Навбаҳор» ва «Навбаҳор» — «Нефтчи»

Суперлига чемпионатининг 7 – 8-турлари доирасидаги «Сўғдиёна» — «Навбаҳор» ҳамда «Навбаҳор» — «Нефтчи» учрашувлари якунлангандан сўнг «Навбаҳор» футбол клуби футболчиси Ўткир Юсупов рақиб мухлислари томонга қараган ҳолда номақбул ҳаракатлар билан ғалабани нишонлаб, мухлисларнинг эътирозини вужудга келтириб, трибуналарда жамоат тартибини бузилишига олиб келган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ўткир Юсуповга (Навбаҳор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Навбаҳор» учрашувининг 90+2-дақиқасида «Навбаҳор» футбол клуби футболчиси Ўткир Юсупов ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ўткир Юсуповга (Навбаҳор) нисбатан яна бир бор жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна» — «Навбаҳор»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Навбаҳор» учрашуви якунлангандан сўнг «Навбаҳор» футбол клуби футболчиси Аброр Исмоилов рақиб мухлислари томонга қараган ҳолда номақбул ҳаракатлар билан ғалабани нишонлаб, мухлисларнинг эътирозини вужудга келтириб, трибуналарда жамоат тартибини бузилишига олиб келган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Аброр Исмоиловга (Навбаҳор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна» — «Навбаҳор»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Навбаҳор» учрашуви давомида «Навбаҳор» футбол клуби бош мураббийи Самвел Бабаян теник зонани тарк этиб, ҳақоратли сўзларни ишлатиб, тартибсизликлар вужудга келтирган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Самвел Бабаянга (Навбаҳор) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна» — «Навбаҳор»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Навбаҳор» учрашуви давомида «Сўғдиёна» футбол клуби бош мураббийи Иван Бошкович техник зонани тарк этиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиб тартибсизликлар вужудга келтирган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Иван Бошковичга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сўғдиёна» — «Навбаҳор»

Суперлига чемпионатининг 7-тури доирасидаги «Сўғдиёна» — «Навбаҳор» учрашуви давомида «Сўғдиёна» футбол клуби маъмури Жасур Аҳмедов техник зонани тарк этиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тартибсизликлар вужудга келтирган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасур Аҳмедовга (Сўғдиёна) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон» — «Металлург»

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги «Андижон» — «Металлург» учрашувида «Андижон» футбол клуби мухлислари томонидан майдон ва футболчилар томонга турли буюмлар улоқтирилгани, мазкур буюмлардан бири «Металлург» футбол клуби шифокорининг бош қисмига теккан ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, «Андижон» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Андижон» — «Металлург»

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги «Андижон» — «Металлург» учрашувида «Андижон» футбол клуби футболчиси Владимир Бубаня «Металлург» футбол клуби шифокорига нисбатан футболчига ҳос бўлмаган хатти-ҳаракат содир қиган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Владимир Бубаняга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон» — «Насаф»

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги «Сурхон» — «Насаф» учрашувининг 90+1-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси Улуғбек Ҳошимов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Улуғбек Ҳошимовга (Сурхон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон» — «Насаф»

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги «Сурхон» — «Насаф» учрашувининг 90+13-дақиқасида «Насаф» футбол клуби футболчиси Ойбек Бозоров ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Ойбек Бозоровга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон» — «Насаф»

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги «Сурхон» — «Насаф» учрашувининг 90+15-дақиқасида «Насаф» футбол клуби футболчиси Шерзод Насруллаев ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шерзод Насруллаевга (Насаф) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор» — «Нефтчи»

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Нефтчи» учрашувининг 59-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Жасур Жалолиддинов бош ҳакам қарорига нисбатан эътироз билдириб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Жасур Жалолиддиновга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди

«Навбаҳор» — «Нефтчи»

Суперлига чемпионатининг 8-тури доирасидаги «Навбаҳор» — «Нефтчи» учрашувининг 59-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси М.Роман ўйин вақтини атайин чўзиб, сариқ карточка олган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Михаи-Александру Ромонга (Нефтчи) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар