30.05.2024 14:37
4548
Беллингҳэм: «Вини максимумини кўрсатганда, дунёнинг энг яхши футболчисидир. У «Олтин тўп»ни олса, ўзим ютгандек фахрланаман»

Жуд Беллингҳэм «Олтин тўп»га бўлган муносабати ҳақида гапирди.

«Олтин тўп»дан унчалик хавотирда эмасман. Мен ҳар доим бу мукофот ҳужумчилар, вингерлар ва ёрқин футболчиларга берилади, деб ўйлардим. Мен мухлисларни хурсанд қила оламан, лекин ҳеч ким буни Винисиус Жуниор каби уддалай олмайди. 

Вини максимумини кўрсатса, дунёдаги энг яхши футболчи ҳисобланади. Биламан, у ҳам мен ҳақимда худди шундай гапиришни яхши кўради, лекин бизнинг муносабатларимиз шундай.

Агар у «Олтин тўп»ни қўлга киритса, мен ҳам худди ўзим ютгандек фахрланаман», — деди «Реал» яримҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар