29.05.2024 20:12
1179
Теглар
Венсан Компани – «Бавария» бош мураббийи

АПЛ жорий мавсумида «Бернли» билан қуйи лигага тушиб кетган Венсан Компани янги мавсумда «Бавария»ни бошқарадиган бўлди.

«Бавария» клуби расмий сайти Венсан Компани жамоа бош мураббийига айланганини эълон қилди. 38 ёшли белгиялик мутахассис Мюнхен клуби билан 2027 йилнинг 30 июн ойига қадар мўлжалланган 3 йиллик шартномага имзо чекди.

Компани 2020 йил футболчилик фаолиятини якунлагач, «Андрлехт» бош мураббийига айланиб, Белгия клубини 2 йил давомида бошқарди. 2022 йилда эса Англиянинг «Бернли» клуби бош мураббийига айланиб, жамоани Чемпионшипдан АПЛга олиб чиқди. 2023/24 йилги мавсумда эса Компани устозлигидаги «Бернли» 24 очко билан 19-ўринни эгаллаб, Премьер-лигани тарк этди.

Аввалроқ, «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола Мюнхен клуби раҳбариятига Венсан Компанини тавсия этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унгача бир қатор клублар немис жамоаси таклифини рад этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар