29.05.2024 09:50
1257
Теглар
«Тоттенҳэм» Вернернинг ижара муддатини узайтирди

Тимо Вернер яна бир мавсумни «Тоттенҳэм»да ўтказади.

Лондон клуби 28 ёшли ҳужумчининг ижара муддати узайтирилганини маълум қилди. Шартномада футболчини «Лейпциг»дан сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўрсатилган. 

Олдинроқ тўлиқ трансфер «шпорлар»га 15-16 млн еврога тушиши ҳақида хабар берилганди. 

Якунланган мавсумда Вернер АПЛда 13 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди. У Лондон клубига мавсумнинг иккинчи қисмида ижара асосида келиб қўшилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар