29.05.2024 12:14
10829
Теглар
Тедеско Куртуани Евро-2024га чақирмагани сабабини айтди

Доменико Тедеско Тибо Куртуанинг Евро-2024га чақирилмагани сабабини тушунтирди.

«Реал» дарвозабони Белгия миллий жамоасининг Европа чемпионатига борадиган таркибига киритилмади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мавсум давомида бир нечта жароҳат олган Куртуа турнирни ўтказиб юборишини маълум қилганди.

«Тибо бошиданоқ ростгўй бўлди. У ўз танасини ҳаммадан яхшироқ билади.

У эндигина майдонга қайтди, ҳар 3-4 кунда катта турнирда ўйнаш — умуман бошқа масала. Биз буни инобатга олдик ва уни Европа чемпионатига тайёр эмас, деб ҳисобладик», — деди Белгия миллий жамоаси бош мураббийи.

Мавсум бошланишидан олдин Куртуа тиззасининг хочсимон пайларидан жароҳат олган ва операция қилинганди. Сўнг яна такрор операцияни ўтказди. Тибо май ойи бошида майдонга қайтди ва Ла Лигада 4 та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг бирортасида тўп ўтказмади. Унинг Чемпионлар Лигаси финалида иштирок этиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар