29.05.2024 11:28
6011
«ПСЖ» 20 млн еврога Россия миллий жамоаси дарвозабонини сотиб олди — Романо

«Краснодар» ва «ПСЖ» Матвей Сафонов трансферини якунлашди.

Клублар Россия миллий жамоасининг 25 ёшли дарвозабони трансфери бўйича келишувга келишди. У тиббий кўрикдан ўтиб, 2029 йилгача шартнома имзолайди, дея хабар беради Фабрицио Романо.

Битим қиймати бонусларни ҳисобга олган ҳолда 20 млн еврони ташкил қилади. 

Ўтган мавсумда Сафонов РПЛда 30 та ўйин ўтказиб, 27 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар