Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги «Пахтакор» - «Насаф» (1:1, пен – 3:4) баҳсидан кейин қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Tribuna.uz мухбирига қисқа интервью берди.
«Бугун байрам мухлисларимиз учун ажойиб ўтди. Биз учун биринчи марта пеналтилар серияси бўлди ва «Насаф» тарихидаги илк пеналтилар сериясида зафар қучдик. Бундан жуда ҳам хурсандмиз.
Албатта, серияга тайёргарлик бўйича йигитлар билан гаплашгандик ва машғулотларда ҳам ишлагандик. Шунга қарамай, баъзи бирлари хатога йўл қўйишди. Аммо энг асосийси жамоамизнинг ғалабаси бўлди.
Бизга «Пахтакор» урган гол бизни уйғотди. Кейин ҳақиқий ўйинимизни кўрсатишни бошладик. Етарлича ҳужумлар қилдик. Стадиондаги атмосфера ҳам ажойиб бўлди, бизни қўллаб-қувватлаганларга раҳмат», - дейди Бердиев ўйиндан кейин.