29.05.2024 22:50
3709
Теглар
«Ёшлар билан тўпни назорат қилиш қийин» – Шацких Суперкубокдаги мағлубият, пеналтилар серияси ва ёзда таркиб кучайиши ҳақида

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги «Пахтакор» - «Насаф» (1:1, пен – 3:4) баҳсидан кейин «Пахтакор» бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

«Мухлисларга ёқадиган футбол бўлди. Финал ўз номи билан финал. Йигитларнинг ўйинидан қониқдим, улар борини беришди. Дарвозамизга урилган голни ўзимизга олиб келдик. Футболчиларимнинг ҳаракатлари маъқул келди.

Бизда захирадан майдонга туширадиган футболчилар кам. Алмаштиришни мажбуран амалга оширдим. Кеча ёшлар футболида ўйнаб юрган йигитлар захирада ўтирибди. Қолаверса, беш нафар футболчимиз йўқотишлар сабабли ўйнамади. Ёзда таркибни кучайтиришни режа қилганмиз.

Голдан сўнг тўп назоратини йўқотдик, чунки ёшлар билан тўп назоратини ушлаб ўйнаш қийин. Улар ўзларида ишонч ҳис қилмай, кўп хатога йўл қўйишади. Тўпни ушлашимиз керак эди, бироқ буни доим уддалаш қийин. Ёшлар ўйинда ўзини ҳис қилиши, тўғри қарорга келишни ўрганиши учун вақт керак. Бирданига, бир кунда зўр ўйнаб кетишмайди.

Пенальтиларни ким ўзига ишонса, ўша тепади. Футболчи буни ҳис қилиши лозим.

Клуб раҳбарияти жамоани ривожлантириш учун йўл танлаган. Академия тарбияланувчилари асосий таркибгача босқичлардан ўтиб боришади. Уларга имконият берамиз. Декабрда бошқача «Пахтакор»ни кўрасиз, биз бошқача ўйнаймиз. Ҳеч кимга биз билан осон бўлмайди», - дея мураббийнинг сўзларини келтирган клуб матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар