29.05.2024 16:09
1867
Ҳанс-Дитер Флик – «Барселона» бош мураббийига айланди – Романо

«Барселона» клуби Ҳанс-Дитер Флик билан келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Инсайдерга кўра, германиялик мураббий Каталония клубининг янги бош мураббийига айланди. Клуб раҳбарияти ва Фликнинг агенти Пини Заҳави келишувни тасдиқлаган.

Аввалроқ, Каталония клуби Хавини истеъфога чиқарган ва унга 2,5 миллион евро миқдорида товон пули тўлаши хабар қилинганди. 

Маълумот учун, 59 ёшли немис мутахассиси 2023 йилнинг сентябр ойида Германия миллий жамоасидан истеъфога чиқарилган ва ҳозиргача ишсиз саналарди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар