Винисиус: «ЕЧЛ ва Америка кубогини ютсам, «Олтин тўп»ни эса Кроос олса, розиман»
Винисиус Жуниорнинг фикрича, Тони Кроос «Олтин тўп»га лойиқ.
— Сиз Чемпионлар Лигасида ғолиб бўласиз, Тони Кроос эса «Олтин тўп»ни олади. Рози бўлармидингиз ёки бир вақтнинг ўзида ҳамма совринни олишни хоҳлайсизми?
— Йўқ, йўқ, мен бунга рози бўлардим. Мен Чемпионлар Лигаси ва Америка Кубогини (Бразилия билан) ютишга розиман, шу билан бирга «Олтин тўп»ни Тони Кроос олишига ҳам. Бу — унинг сўнгги мавсуми, уни энди майдонда кўрмаймиз, — деди «Реал» вингери клуб телевидениесига берган интервюсида.
Аввалроқ Винисиус «Олтин тўп»га жамоадоши Жуд Беллингҳэм лойиқлигини айтганди.
Маълумот учун, Goal нашрининг «Олтин тўп-2024» даъвогарлари рейтингида Винисиус 1, Беллингҳэм 2, Кроос эса 6-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар