28.05.2024 08:59
2420
Ўтиш ўйини. «Бохум» катта камбэкни амалга ошириб, Бундеслигада қолди

Бундеслигада келаси мавсумнинг сўнгги иштирокчиси маълум бўлди. 

Ўтиш ўйинида Бундеслигада 16-ўринни эгаллаган «Бохум» ва иккинчи Бундеслигада 3-поғонанини қўлга киритган «Фортуна» клублари тўқнаш келишди. 

Биринчи ўйинда «Бохум» ўз майдонида 0:3 ҳисобида ютқазганди, сафарда эса худди шундай ҳисобда ғалаба қозонди ва икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклади. Сўнг пеналтилар сериясида устун келди ва янги мавсумни ҳам Бундеслигада ўтказадиган бўлди.

Маълумот учун, аввалроқ «Санкт-Паули» ва «Ҳолштайн Кил» Бундеслигага тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритишганди. 

Бундеслигага ўтиш ўйини. Жавоб баҳси
Фортуна — Бохум 0:3

Пеналтилар серияси — 5:6.
27 май, «Меркур Шпил-Арена»
Голлар: Ҳофманн (18, 66), Штогер (70).
Фортуна – Кастенмайер, Циммерманн, де Вейс (Ҳоффманн, 97), Обердорф, Клаус (Немец, 75), Зоботтка (Утино, 83), Танака (Йоуҳаннессон, 75), Энгелҳардт, Ийоа, Вермей (Дафернер, 83), Цолис.
Бохум – Люте, Пасслак (Асано, 58), Ордец, Шлоттербек, Эрманн (Лоосли, 58), Виттек, Лосилла (Машович, 99), Штегер, Беро, Дашнер (Остерҳаге, 82), Ҳофманн (Пасиенсия, 90).
Огоҳлантиришлар: Ҳофманн (5), Эрманн (8), Виттек (39), Энгелҳардт (103), Машович (106).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар