28.05.2024 09:26
10920
Теннис. Надал «Ролан Гаррос»да илк бор 1-босқичдаёқ турнирни тарк этди

Парижда бошланган «Ролан Гаррос»да Рафаэл Надал биринчи босқичдаёқ мусобақа билан хайрлашди. 

Мусобақанинг 14 карра чемпиони илк раундда германиялик Александр Зверевга имкониятни бой бериб қўйди. 

Рафа бунгача «Ролан Гаррос»да фақат 3 бор мағлуб бўлган, аммо бирор марта дастлабки босқичда ютқазмаганди.

«Ролан Гаррос»
Париж, Франция
Мукофот жамғармаси — 53 478 000 евро
Биринчи босқич
Александр Зверев (Германия) — Рафаэл Надал (Испания) 6:3, 7:6, 6:3

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар