28.05.2024 10:57
1611
Теглар
Романо: «Челси» Энцо Мареска билан келишувга эришди

Энцо Мареска «Челси» бош мураббийи этиб тайинланишга яқин турибди.

Олдинроқ италиялик мутахассис «кўклар»ни бошқаришга асосий номзод эканлиги маълум бўлганди.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Мареска аллақачон таклифга рози бўлган. Томонлар охирги тафсилот — шартнома муддати бўйича келишиб олишади: у 3 йил ёки бир мавсумга узайтириш варианти билан 2 йил бўлиши мумкин. 

Шунингдек, лондонликлар мураббийнинг трансфери учун товон пули борасида «Лестер» билан келишиб олишлари керак. 

Гвардиоланинг шогирди бўлган Мареска ўтган ёзда Чемпионшипга тушиб кетган «тулкилар» бош мураббийига айланиб, жамоани 1-ўрин билан АПЛга қайтарди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар