28.05.2024 10:58
3284
«Оғир мавсумдан сўнг руҳий жиҳатдан тикланмоқчиман» — Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди

Маркус Рэшфорд мавсум тугаганидан кейин ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди.

«Бир неча ҳафтага ижтимоий тармоқлардан воз кечиш вақти келди. Ўзим учун ҳам, жамоам учун ҳам оғир мавсумдан сўнг дам олишни ва руҳий жиҳатдан тикланишни режалаштирганман.

Қийин даврда мени қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Биз биргамиз», — деб ёзади «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси.

26 ёшли форвард Евро-2024 учун Англия миллий жамоасига чақирилмади. У якунланган мавсумда Англия кубогини ютди, Премер-лигада 33 ўйинда 7 та гол урди ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар