28.05.2024 20:42
6176
Теглар
Мбаппе 11 миллион еврога Бэйлнинг Мадриддаги уйини сотиб олди

Килиан Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди.

OK Diario хабарига кўра, «ПСЖ» билан хайрлашган франциялик ҳужумчи расман «Реал» ўйинчисига айланишидан олдин Мадриддан уй сотиб олди. Қайд этилишича, Мбаппе Гарет Бэйлга тегишли бўлган ҳашаматли уйни 11 миллион еврога сотиб олган. Бу уй Гарет «Реал»ни тарк этгач, 2022 йилда 13 миллион евро нархда сотувга қўйилган эди.

8та ётоқхонаси бўлган ушбу ҳашаматли уй Мадриднинг энг қиммат ҳудудларидан бири Ла Финкада жойлашган. Уйнинг ҳудудида сауна, тренажер зали, бассейнлар, голф учун алоҳида корт ва футбол ҳамда баскетбол майдони жойлашган.

Аввалроқ, Мбаппе Серхио Рамоснинг уйига яқин ҳудуддан 18 млн еврога уй сотиб олаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар