28.05.2024 18:23
8027
Теглар
Флик Барселонага келди. Унинг маоши миқдори маълум

Ҳанс-Дитер Флик тез орада «Барселона» бош мураббийига айланиши кутилмоқда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, германиялик мураббий бугун, 28 май куни Барселонага келган. Тез орада Флик ва клуб раҳбарияти ўртасида учрашув белгиланган. Томонлар бир қатор масалаларни келишиб олишади.

Қайд этилишича, раҳбарият Хави билан келишувни бекор қилиш масаласини тўлиқ якунлагач, Флик билан учрашади.

AS хабарига кўра, Фликнинг «Барса»даги йиллик маоши 3 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, германиялик мутахассис ЕЧЛда ғолибликка эришса 1 миллион евро, Ла Лигада чемпионликка эришса 750 минг евро мукофот пулига эга чиқади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар