28.05.2024 22:09
1836
Теглар
«Барселона» Хавига 2,5 миллион евро товон пули тўлайди

«Барселона» Хавига 2021 йилдаги товон пулини тўлаб беради.

Гап шундаки, 2021 йилда Хави Қатарнинг «Ас-Садд» клубини тарк этиб, «Барселона»га ўтгани учун Доҳа клубига 2,5 миллион евро товон пули тўлаб берган эди. Diario Sport хабарига кўра, мураббий Каталония клубини тарк этгач, ушбу товон пулини «Барса»дан талаб қилган. Клуб истеъфога чиқарилган мураббийга шунча миқдорда товон пули тўлайдиган бўлди.

Маълумот учун, Хави ва «Барса» ўртасидаги келишув 2025 йилга қадар мўлжалланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар