27.05.2024 21:00
880
Теглар
Суперлига. «Локомотив» «Сурхон» ўйинида кучлар тенг келди

Суперлига 9-турининг сўнгги ўйинида «Локомотив» «Сурхон»ни қабул қилди.

Тошкентдаги учрашувда термизликлар ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда мезбонлар фарқни тенглаштиришди – 1:1.

Шу тариқа, Ёрқин Назаров ва Февзи Давлетов шогирдлари ўртасидаги баҳсда кучлар тенг келди. Ҳар икки жамоа очколари сонини 9тага етказиб, турнир жадвалида ёнма-ён – 9-10-ўринни эгаллаб турибди.

Суперлига. 9-тур

«Локомотив» – «Сурхон» - 1:1

Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

Голлар: Абдулазизхон Абдурашидов 75 – Дмитрий Плетнёв 11.

VAR: Азиз Асимов

«Локомотив»: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов (70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 85), 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев (11.Иззатилла Абдуллаев, 54), 8.Дамян Крайишник (20.Жавоҳир Мубараков, 73), 10.Иван Булатович, 14.Дилшод Комилов, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 55.Анзур Исмоилов.

«Сурхон»: 16.Дилшод Йўлдошев, 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достон Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов (99.Камрон Сайдазимов, 73), 10.Дмитрий Плетнёв (2.Бобур Асқаров, 73), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов (18.Силванус Нимели, 63), 23.Егор Кримец (6.Беҳзод Шамсиев, 81), 66.Беҳрўз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов (27.Асилбек Жумаев, 63).

 Турнир жадвали:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар