Пол Скоулз Англия кубоги финалида Кобби Майну ва Софиан Амрабатнинг ўйинларини юқори баҳолади.
Финал баҳсида «Манчестер Юнайтед» «Манчестер Сити»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
«Қизил иблислар»нинг собиқ яримҳимоячиси Амрабатнинг кубок билан тушган суратини жойлаштириб, шундай ёзди: «Бугун у чўққидаги Гаттузо каби ўйнади».
Шунингдек, Скоулз 39-дақиқада «МЮ»нинг иккинчи голини урган Майну ҳақида ҳам гапирди.
«Ўтган ҳафта бу йигитни менга қиёслашганини бир неча бор кўрдим... Вақтингизни беҳуда сарфламанг: 19 ёшдаги ҳолат бўйича солиштирсак, у мендан 10 баравар яхшироқ. Менга унинг тўп билан муомала қилиши, хотиржамлиги, атрофида содир бўлаётган воқеаларни тушуниши ва албатта муҳим ўйинлардаги ажойиб голлари ёқади. Бу йигит ўзига хос ва у — ҳақиқий «қизил иблис», — деб ёзган Скоулз.