27.05.2024 11:08
5549
Теглар
Роналдога тегишли «Валядолид» Ла Лигага қайтди

«Валядолид» келаси мавсумда Ла Лигада ўйнайди.

Сегунданинг 41-турида жамоа «Вилярреал Б»ни (3:2) мағлуб этди. 

«Валядолид» мавсум тугашига бир тур қолганида жамоа 72 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва бу кейинги мавсумда юқори дивизионда ўйнаш ҳуқуқини кафолатлайди. 2-ўриндаги «Леганес» ҳисобида 71, 3-поғонадаги «Эйбар»да 68 очко бор. Яъни «Эйбар» етакчини қувиб ўтолмайди. 

«Валядолид» тушиб кетганидан бир йил ўтиб, яна Ла Лигага қайтди. 2022/23 йилги мавсум якунида жамоа 18-ўринни эгаллаб, Сегундага равона бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, «Валядолид» «Реал» клуби ва Бразилия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдога тегишли.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар