27.05.2024 20:04
1566
Теглар
Мареска «Челси»ни бошқаришга рози бўлди – Романо

Энцо Мареска «Челси» билан шартнома имзолашга яқин.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, италиялик мутахассис Лондон клубини бошқаришга асосий даъвогар саналаётган эди ва у аллақачон «Челси»ни бошқаришга тайёрлигини маълум қилган. Томонлар 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Қайд этилишича, «Челси» тез орада «Лестер» билан товон пули масаласида келишиши лозим бўлади.

Мареска «тулкилар»ни жорий мавсум Чемпионшипдан АПЛга олиб чиққанди.

Лондон клуби ўтган ҳафтада Маурисио Почеттино билан хайрлашганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар