27.05.2024 10:18
3960
Манба: Гвардиола 2025 йил ёзида «Ман Сити»ни тарк этади

Пеп Гвардиола 2025/26 йилги мавсумда «Манчестер Сити»да қолишни режалаштирмаяпти.

Daily Mail'нинг ёзишича, келаси мавсум каталониялик мутахассис учун «шаҳарликлар» бошқарувидаги сўнггиси бўлади. Шу билан бирга раҳбарият мураббийни олиб қолмоқчи ва у билан узоқ муддатли шартнома тузишга тайёр.

Таъкидланишича, «Сити» Гвардиолага ўринбосар қидиради. Вариантлар орасида «City Football Group»га тегишли «Жирона»дан Мичел Санчес ҳам бор.

Пеп «Манчестер Сити»ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 6 бор Англия чемпиони бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар